Фарзандингиз мактабга мунтазам бормаса, жаримага тортилишингиз мумкин!

«Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари фарзандларининг таълим олишини, ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаши ҳамда ўзлаштиришини назорат қилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига 2026 йил 14 октябрдаги ЎРҚ-1180-сон Қонун билан ўзгартиришлар киритилди.
47-модда бўйича жарималар:
- Ота-оналар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаслик ёки қонунда кўрсатилган шартларда уларга ғамхўрлик қилмаслик — 2 200 000 сўмдан 4 400 000 сўмгача жарима.
- Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса — 4 400 000 сўмдан 6 600 000 сўмгача жарима.
- Ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш — 4 400 000 сўмдан 6 600 000 сўмгача жарима.
- Ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такрор содир этилса — 6 600 000 сўмдан 8 800 000 сўмгача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ.
- Болаларнинг мажбурий умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими олишига тўсқинлик қилиш — 6 600 000 сўмдан 8 800 000 сўмгача жарима.
- Ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такрор содир этилса — 8 800 000 сўмдан 13 200 000 сўмгача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ.