Солиқ қўмитаси расмий тушунтиришлар хизматини ишга туширди

2 daqiqa o‘qish
Солиқ қўмитаси расмий тушунтиришлар хизматини ишга туширди

Мy.soliq.uz сайтида «Солиқ органларининг расмий тушунтиришлари» электрон хизмати пайдо бўлди.

Энди солиқ органларининг солиқ солишга оид мураккаб масалалар бўйича позицияси очиқ эълон қилинади.

Солиқ тўловчига бунинг қандай фойдаси бор

Солиқ органининг ёзма тушунтиришларини бажариш – солиққа оид ҳуқуқбузарликда айбни истисно этувчи ҳолатдир. Бу шахсларнинг номуайян доирасига берилган, яъни хизматда эълон қилинган тушунтиришларга ҳам тааллуқлидир :

«солиқ органининг ёки бошқа ваколатли органнинг (ушбу орган мансабдор шахсининг) солиқни (йиғимни) ҳисоблаб чиқариш, тўлаш тартиби тўғрисида ёки солиқ тўғрисидаги қонунчилик қўлланилишининг бошқа масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида солиқ тўловчига (йиғим тўловчига, солиқ агентига) ёхуд номаълум доирадаги шахсларга берган ёзма тушунтиришлари солиқ тўловчи (йиғим тўловчи, солиқ агенти) томонидан бажарилганда. Мазкур ҳолатлар ушбу органнинг тегишли ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда белгиланади, ушбу ҳужжат маъноси ва мазмунига кўра, бундай ҳужжат қабул қилинган санадан қатъи назар, солиққа оид ҳуқуқбузарлик юз берган солиқ даврига тааллуқли бўлади». 

Солиқ органларининг солиқ қонунчилиги нормалари ва солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини тушунтириш мажбурияти Солиқ кодексининг 27-моддаси 1-қисмида белгиланган. Солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва уларни ҳисоблаб чиқариш тартиби тўғрисида бепул ахборот олиш ҳуқуқи эса Солиқ кодексининг 21-моддаси 1-қисмида назарда тутилган.

Сервисни қаердан топиш мумкин

Тўғридан-тўғри ҳавола: https://my.soliq.uz/remotes-services/official-explanations/explanations

Сайтнинг бош саҳифасидан: «Барча учун маълумотлар» бўлими → «Солиқ органларининг расмий тушунтиришлари».

Тушунтиришлар «Солиқ солиш», «Солиқ ҳисоботи», «Умумий кўрсатмалар» рукнлари бўйича гуруҳланган. Уларни номи, матни, рақами, солиқ тури ҳамда даври бўйича қидириш мумкин.

Ҳозиргача нималар эълон қилинди

Ҳозирда сервисда 3 та тушунтириш мавжуд:

O'zingizga kerakli sahifani tanlang

Saytdan kim sifatida foydalanmoqchisiz?